avatar
Куч
1768.28
Рейтинг
+652.49

Ботиржон Шерматов

Мақолалар

Алишер Навоий асарларида жамоалараро муносабатларнинг социологик талқини.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Жамоалараро муносабатлар жамият ижтимоий маънавий ҳаётининг таркибий жиҳатларидан  ҳисобланиб, шахс ва жамият, жамият ва маънавий ижтимоий сиёсий воқеалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни  ифодоловчи  воситадир.  Жамоалараро муносабатларнинг мустахкамлиги  жамиятнинг базиси ва устқуртмаларига  кўп жихатдан боғлиқдир. Жамоалараро муносабатлар жамиятнинг харакатлантирувчи кучи сифатида  хамма давр ва маконда  салтанатлар ва хоқонликлар, хонликлар ва амирликлар сиёсатининг  мухим жабхаси сифатида  ахамиятли бўлган.


Жисмоний тарбия ва спорт наркоманиянинг олдини олувчи омиллардан бири сифатида

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

XX аср охири – XXI аср бошларида алкоголь, наркотик ва бошқа психотроп моддаларнинг истеъмол қилиниши эпидемия тусини олди. Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, турли психотроп моддаларни қабул қилишдан (тамаки чекувчиларни қайд этмаганда) касалланганларнинг сони 5000 млн.дан ортиқ.Наркомания ҳамда наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятчиликнинг тарқалиши умумбашарий муаммога айланган. Айниқса, мазкур ноҳуш ҳодиса ёшлар ҳаётига катта ҳавф солмоқда. Масалан, Россияда наркотик моддаларни қабул қилувчиларнинг 2/3 қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилиб, ўсмирларда наркомания катталарга нисбатан 7,5 марта, наркотик психтроп моддаларни истеъмол қилиниши – 11,4 маротаба кўпроқ учраши аниқланди. Токсик-наркотик моддаларни қабул қилиш ҳоллари 12 ёшдан бошланиб, ўсмирларнинг 50 %и 17 ёшга тўлгунга қадар наркотикни истеъмол қилиб кўрган, 10 %и унга мунтазам боғланган, талабалар орасида эса 30-40%и наркомания касаллигига чалингани муаммонинг жиддий тус олаётганидан яна бир далил.


Ўзбекистонда диний бағрикенгликнинг жамият ҳаётида тутган ўрни

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Халқимизнинг маънавий юксалишида, ижтимоий жараёнларни ва тарихни  ҳолис акс этишдаги аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан кўплаб маърузаларида талқин қилинган. Ҳусусан, Президент шундай сўзларни айтган: “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихнинг таг-томиригача назар ташлаймиз.… ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас ...” .Кўплаб маданият ва фан арбоблари, диншунос ва публицист ёзувчилар, диний хизматчилар ва ҳуқуқшунослар диний ташкилотлар билан давлат муносабатлари қай тарзда тараққий этиши, виждон эркинлигининг умуминсоний қадриятлар, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар тизимида эгаллаган ўрни ҳусусида турли қарашларни билдиришмоқда. Диний конфессиялар муаммолари билан боғлиқ жамиятдаги мунозараларда мамлакатимиз шаклланиши ва тараққиётининг турли босқичларида виждон эркинлигини амалга ошириш масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.1991 йил Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” қонун қабул қилиниб, унда давлат томонидан турли динларга эътиқод этувчи ва диндор бўлмаган фуқаролар, диний ташкилотлар ўртасида бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат муносабатларининг ўрнатилишига имконият яратилиши, уларнинг муносабатларини қарама-қарши қўйиш ва чуқурлаштириш, конфессия ва гуруҳлар ўртасида душманликни келтириб чиқаришга йўналтирилган диний фанатизм ва экстремизм ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги аниқ тарзда айтиб ўтилган.


Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш тўғрисида.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Йиғилишни ЎзДЖТИ Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректори Н.Ғаффоров очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган ёш авлод тарбияси йўлида қилинаётган ишлар, юзага келаётган айрим муаммоларнинг ечими, бунёдкорлик ишлари баробарида огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақида гапирди.


“Ёшларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусини ёритиб бериш.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Тадбирни институт ректори Ш.Исроилов кириш сўзи билан очди. Дастлаб институт ректори Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси депутатларини талабаларга таништириб ўтди. Давра суҳбатида ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ҳуқуқий асосларини  мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолатни қарор топтириш, маънавий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш борасида мамлкатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш ҳамда келажагимиз ворисларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Ўзбекистонда белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ўзбекистонда белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.Мамлакатимизда 2013 йилнинг апрель ойида Чирчиқ шаҳрида ўтказилди белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларига тайёргарлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан Тошкентга Халқаро белбоқли кураш (Борьба на поясах) федерацияси президенти Людмила Гайнанова ташриф буюрди.Халқаро белбоғли кураш федерацияси раҳбарининг таъкидлашича, мазкур Халқаро федерация, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада 40 та давлатдан 250 нафар спортчи иштирок этишди.-Мазкур мусобақада 18-20 ёшдаги ўсмирлар гиламга чиқишди. Ўзбекистон бу спорт турини оммалаштиришга Республика Белбоғли кураш федерацияси катта хисса қўшмоқда. Бу федерация Халқаро белбоғли кураш федерацияси аъзосидир.Бу борадаги фаолият ўз самарасини бераётир,- дейди Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. Мамлакатимизда спортнинг мазкур тури билан 50 мингдан ортиқ ёш спортчилар шуғулланади. Астана шаҳрида ушбу кураш тури бўйича ўтказилган сўнгги беллашувда ўзбек полвонлари иккита олтин медаль соҳиби бўлишди. Булар тошкентлик Зайлобиддин Ортиқов ва хоразмлик Замира Аҳмедовалардир. Мазкур чемпионатда Ўзбекистон жамоаси 30 нафар иштирокчи мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди.Бугунга келиб ёш белбоғли курашчиларимиз, шунингдек, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Унверсиада каби республика миқёсида ўтказилаётган беллашувларда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда. Ҳозирда ёшларимиз 2013 йил апрелда Ўзбекистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва июль ойида Қозон шаҳрида ташкил этиладиган 27-Бутунжаҳон Универсиадага қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бу ўзбекистонлик ёш полвонларнинг севимли спорт турини ривожлантириши учун яна бир имкониятдир.Луиза Маҳмудова

“Тафаккур синовлари” Республика кўрик танловида Жисмоний тарбия институти жамоаси

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилагн “Тафаккур синовлари” Республика кўрик танловида институт жамоасининг иштироки



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “Мустақиллик дарслари”ни ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1516-сонли Қарорида баён этилган фикр ва ғоялар, амалий кўрсатмалар ҳамда мустақил тараққиёт йўлида сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва моддий-маънавий соҳаларда эришилган улкан ютуқларнинг ҳаётбахш манбаи бўлган истиқлолнинг халқимиз, мамлакатимиз тарихидаги беқиёс аҳамияти ва мазмун-моҳиятини талабаларга кенг миқиёсда тушунтириш ишлари ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 11 август “Мустақиллик дарсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 344-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 2011 йил 18 август “Мустақиллик дарсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 217-сонли буйруғи чиқарилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди.


Тафаккур синовлари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва жисмоний камол топтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 173-сонли ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 01-04/38-сонли Қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорни ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 14 ноябрда “Олий таълим муассасалари ўртасида “Тафаккур синовлари” Республика танловини ўтказиш тўғрисида”ги 442-сонли буйруғига асосан тадбир 2012 йил 27-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон миллий университетининг Маданият саройида ташкил этилди.

Дўстлар дунёси!

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Маънавият ва маърифат” марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ва Тошкент молия институти билан ҳамкорликда “Дўстлар дунёси!”  кўрик-танлови бўлиб ўтди.   
Кўрик-танлов низомига мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилди ва улар томонидан Ҳакамлар ҳайъати таркиби тайинланди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи – давлат суверенитети рамзи

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон республикасининг давлат байроғи – давлат суверенитети рамзи” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

“Ишқнинг илоҳий ранглари”

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Диёримизда ўтказилиб келинаётган турли замонавий санъат кўргазмаларида ўз асарлари билан  иштирок этиб келаётган таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур номи томошабинлар ва малакали мутахассисилар қалбида илиқ таасуротлар ўйғотиб келмоқда. Аввало Акамал Нур рангтасвири жуда эсда қоларли, ўзига хос бадиий тил ва маълум бир меъёрда ўзига хос сеҳрловчи, мулоқатга чорловчи хусусиятга эгадир. Рассом асарларининг ҳар бири ўзига хослиги, фалсафийлиги, гўзаллигию, латофатилилиги сержиловлиги ва инсон қалбига, кўнглига яқинлиги билан бошқа рассомларнинг асарларидан фарқ қилади.

“Тил – тафаккур элчиси”

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

Ўзбек тили- жозибадор ва нафис тил. Она тилимизга давлат тили мақоми берилганидан сўнг унинг нуфузи ортиб, юксалиб бормоқда. Ўзбек тили миллий ва давлат тили сифатида давлатимизнинг герби, мадҳияси ва байроғи каби муқаддасдир.


Зулфияхоним қизлари

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Инсонни камолотга етказиш учун аввало аёлни тарбияламоқ зарур, деган сўзлари мутлоқ хақдир. Маълумки, юртимизда аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашда беқиёс ўрни этироф этилиб, 1999 йил 10 июнь куни “ЗУЛФИЯ” номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Ҳар йили Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним хотирасига бағишлаб, “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танлови бўлиб ўтади.
2012 йил 19-октябрь куни соат 14 00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Ёшлар маданият ” саройида ҳам “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг Мирзо Улуғбек туман босқичи бўлиб ўтди. 

Биеннале хақида

Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси томонидан 2012 йил  3-9 октябрь кунлари бўлиб ўтган   “Арт Wеек Stylе.uz – 2012”  санъат ҳафталиги   “ВИ халқаро Тошкент фотобиенналеси билан бошланди. Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда  ўтказилган ушбу тадбирга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий дипломатик корпус вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари, фотоижодкорлар, дизайнер ва мусаввирлар, кино усталари таклиф этилди.

O'zbеkistonda gigiеna bo'yicha musobaqa chеmpionlik tashabbusi start oldi

Блог им. boburshox11
O'zbеkistonning turli viloyatlaridagi minglab maktab o'quvchilari, ota-onalar, jamoat a'zolari va mahalliy nodavlat tashkilotlari bugun Sog'liq saqlash va xalq ta'limi vazirliklari hamda UNICEF birgalikda boshlagan Gigiеna bo'yicha musobaqa tashabbusida ishtirok etdilar.
     Mazkur tashabbus 15 oktabrda nishonlangan Jahon qo'l yuvish kunining davomi bo'lib, yaqinda O'zbеkiston Sog'liqni saqlash vazirligi ishlab chiqqan Gigiеnani targ'ib qilish milliy stratеgiyasining bir qismi hisoblanadi.
    

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танловининг олий таълим муассасалариаро Республика босқичи

Блог им. boburshox11
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2012 йил 19 июндаги ПҚ-1774-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг  2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг   10-бандида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танловини ўтказиш белгиланган.

Go‘zal Farg‘onaning yangi qiyofasi

Блог им. boburshox11
Bugun yurtimizning qay bir go‘shasiga bormang, ulkan o‘zgarishlarning guvohi bo‘lasiz. Mustaqillik yillarida barpo etilgan muhtasham imoratlar, ravon yo‘llaru ko‘priklar, serfayz bog‘ va xiyobonlar, namunaviy turar-joylar, zamonaviy mahallalar kishi dilini quvnatib, qalbida g‘urur va iftixor tuyg‘ularini kuchaytiradi. Farg‘ona shahrida ham ulkan bunyodkorlik ishlari amalga oshirilmoqda.
Bundan bir necha yil avval Farg‘onada bo‘lgan kishi bugun uni taniy olmay qolishi shubhasiz.

Замонавий музей – интернет, мультимедиа, виртуал шакл инновацияларида

Блог им. boburshox11
XXI аср музейлар учун инновациялар асри деб белгиланган. Сўнгги йиллар мобайнида музейшунослар томонидан оммавий аудиторияни жалб этишдаги кўплаб актуал масалалар кўриб чиқилмоқда. Мазкур масалалар юзасидан музейни ташкил этувчи илмий ва кўнгилочар воситалари ҳақида, музейнинг атроф муҳит ва жамиятнинг ривожига қай даражада таъсир этиши ҳақида бир қатор фикрлар юритилган. Музейларда элитар белгилардан озод бўлиб, ўтган асрнинг классик концепциясидан йироқлашган ҳолда,  музей материалларини намойиш этишнинг янги усулларини тадбиқ этилди, маданий-таълимий фаолиятнинг ноанъанавий дастурларини ишлаб чиқилди, махсус музей структуралари яратилди, қизиқарли туризм дастурлари яратилмоқда.