avatar
Куч
1768.28
Рейтинг
+652.49

Ботиржон Шерматов

Мақолалар

Yengil atletika bo'yicha ochiq musobaqa

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Toshkent shahrida joylashgan Respublika Olimpiya Zahiralari kollejining engil atletika manejida (yopiq qishki inshootida) 14-yanvar –“Vatan himoyachilari” kuni munosabati bilan O'zbekiston davlat jismoniy tarbiya instituti faxriy talabasi S.V.Nichipurenko xotirasiga bag'ishlangan engil atletika bo'yicha ochiq turnir o'tkazildi. Ushbu musobaqada 2014 yilda engil atletika bo'yicha ilk qishki musobaqa bo'lib sportchilar o'z tayyorgarliklarini sinab ko'rdilar. Musobaqada jami 203 nafardan ortiq sportchilar qatnashdilar ulardan 141 nafari erkaklar va 62 nafari ayollarni tashkil etdi. Ular quyidagi jamoalar tarkibidan iborat bo'lib, O'zDJTI, Toshkent shahar jamoasi, Samarqand viloyati jamoasi, Yunusobod tumani 1-sonli Ixtisoslashgan bolalar va o'smirlar Olimpiya zahiralari sport maktabi, Markaziy Xarbiy sport klubi (MXSK), Jismoniy tarbiya sport jamiyatlari “Yoshlik”, “Qalqon”, “Burgut”, “Lochin”, Respublika Olimpiya zahiralari kolleji (ROZK) hamda Qo'qon shahar 1-sonli Ixtisoslashagan bolalar va o'smirlar Olimpiya zahiralari sport maktabi tarbiyalanuvchilari ishtirok etishdi. Ushbu musobaqada sportchilar engil atletikaning 25 turidan shaxsiy birinchilik bo'yicha medallar va sovrinlar uchun kurash olib bordilar.


Тана огирлигингиз бўйингизга нисбатан қандай пропорцияда эканлигини биласизми?

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Бундан бир неча йиллар аввал инсоннинг энг оптимал вазнини Брок формуласига асосланган равишда аниқлаб олиш жуда онсон бўлган. Брок формуласига кўра инсон бўйининг ўлчамидан 100 сантиметр айириб ташланса киши ўзиннг энг оптимал тана оғирлигига эга бўлган. Яъни, инсон бўйининг баландлиги 175 бўлса, унинг тана оғирлиги 75 кг бўлиши тавсия этилар эди. Бугунги кунга келиб эса бундай усулда тана оғирлигини ўлчаш ва унга риоя қилиш бир оз ўз актуаллигини йўқотиб бормоқда. Ҳозирда тана вазни ва инсон бўйининг узунлиги бир-бирига идеал равишда мос келишини аниқлаш учун турли давлат диетологларидан турли-хил йўллар ва услублар тавсия этилмоқда. Шундай усуллардан бири ТОИ – “тана оғирлиги индекси” усули бўлиб, бу услул ривожланган мамлакатлар диетолог врачлари тарафидан амалда кенг қўлланлмоқда. ТОИ усулига кўра, инсоннинг тана вазни унинг квадрат ичидаги буйи узунлигига бўлинади. Яъни, ТОИ = X: Y2; Бу ерда X – тана вазни, Y эса инсон бўйи сифатида ишлатилади. Масалан, сизнинг бўйингиз 1 м 75 см, оғирлигингиз эса 60 кг бўлса унда сизнинг ТОИ тахминан 19,5 бўлади. Бу кўрсаткич тана вазни ва бўй узунлигининг бир-бирига пропорционал равишда мос келишини, яъни нормал холда эканлигини кўрсатади. Умуман олганда эса актив харакат ёшидаги аёллар учун 19 дан 24 гача бирлик бўлган рақам кўрсаткичи нормал ҳисобланади.


Жисм ва руҳ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ўзбек халқининг миллий мустақилликка эришиши ва ҳозирги кунда республикамизда амалга оширилаётган  сиёсий, иқтисодий, тарихий ва маънавий ўзгаришлар жамиятимиз ижтимоий ҳаётида туб бурилишни бошлаб берди ва улар ўзбек халқининг бундан кейинги тақдирини белгилаб беришда муҳим роль ўйнади.Ҳар қандай жамиятнинг келажаги ёш авлоднинг қандай таълим олишига ва қай тарзда тарбияланишига боғлиқ. Шунга кўра, ёш авлодни миллий мустақиллик руҳида жисмонан бақувват, хар қандай ёвуз кучга хам руҳан, хам жисмонан қарши туриб ўз эрки ва халқи учун кура оладиган қилиб тарбиялаш давлатимиз ва жамитимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири  ҳисобланади.


Шахснинг жисмоний камол топишида оиланинг тутган ўрни

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан


Қадим-қадимдан аждодларимзнинг кўпчилиги муайян махсус билимга эга бўлмасдан туриб жисмонан ва маънан соғлом ҳаёт кечирганлар. Чунки, улар тарихдан таркиб топган ҳаётий тажрибаларга, ота-боболаридан олган сабоқларига жумладан, турли жисмоний ҳаракатлардан иборат бўлган турли машқлар ва ўйинларга катта эътибор билан ёндашиб келишган. Ана шулар асосида у ёки бу  қоидалар вужудга келган ва улар асрлар давомида оилаларда анъана сифатида мустахкамланиб келинган. Масалан, ўзбек халқ ижодида бирон-бир асар йўқ-ки, унда бола ва унинг маънавий хамда жисмоний тарбияси ҳақида фикр билдирилмаган бўлса. Айниқса,  халқимиз ўртасида кенг тарқалган ва оилада фарзандаларимизнинг севимли китобларига айланган «Қуёш ерининг паҳлавони», «Рустам», Алпомиш», «Гўрўғли», «Фарҳод ва Ширин» каби жуда кўп достонлар маънавият билан бевосита жисмоний етукликни хам куйлайди. Дарҳақиқат, жисмоний етуклик шахс маънавий ва руҳий камолатга эришишида катта ахамиятга эга. Президентимизнинг рух, ақл ва жисм уйғунлиги хақидаги қарашлари ҳам фикримиз исботи бўла олади: “Ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият маърифатли инсоннинг икки қанотидир”.


Ижтимоий-ахлоқий хаётда умуминсоний меҳр-мухаббатнинг ўрни

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Шарқ фалсафий-аҳлоқий меросида меҳр-меҳаббат инсонни  маънавий-руҳий, аҳлоқий боркамолликка етакловчи гўзал инсоний туйғу сифатида улуғланади, куйланади. Тўғри, меҳр-муҳаббатнинг дастлабки поғонаси, яъни шахсни куйлаш, унга бўлган севгини, муҳаббатни тасвирлашда устунлик қилади. Ватанга, халқ ва миллатга бўлган меҳр-муҳаббат шахсга (маҳбуб ёки маҳбубага) бўлган муносабатлардан кейин келади, янги поғонага кўтарилиб, ижтимоий аҳамиятга, кўриниш касб этади. Бироқ улар ижтимоий-аҳлоқий қадриятлар сифатида шахсий (ички) кечинмаларни ижтимоий (ташқи) муносабатлар билан уйғунлаштиради. Аслида Ватанга, миллатга, ҳалққа бўлган меҳр-муҳаббат энг аввало шахсга, конкрет  инсонга бўлган  севги, элни улуғлаш кейин, инсонни севибгина ижтимоий борлиқни яратишга позитив куч, субъектив сифатида  қатнашиши мумкин.


Oltin gepard kinoforumi

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

III «Oltin gepard» Toshkent halqaro kinoforumidan O'zbekiston Davlat Jismoniy Tarbiya instituti talabalari ham chetda qolmadi. 2 hafta davomida bo'lib o'tgan tanlovga qo'yilgan turli yo'nalishdagi animatsion, qisqametrajli, zamonaviy panorama, to'liqmetrajli, hujjati filmlarni taqdimoti bo'lib o'tdi. Ushbu kinoforumda halqaro va o'zbek fil'mlarning eng saralanganlari tomoshabinlar e'tiboriga havola qilindi. Dasturda frantsiya kino dasturi, chexiya kino dasturi, moskva kino dasturi kabi filmlarni taqdimotini talabalarimiz ko'rishga musharraf bo'ldilar. O'zbek kinolaridan rejissyor K.Kamalova ijodiga mansub 2013 yil sur'atga olingan “Unutma meni” kinokartinasi, X.Nasimov tomonidan tasvirga olingan “Tubanlik”, zamonaviy panorama janrida o'zbek kinolaridan ya'na biri “Onaginam orzusi”, to'liqmetrajli kinolardan esa “Armonli dunyo” kabi filmlar o'z auditoriyasini topdi. Zaldagi barcha tomoshabinlar ko'rsatilgan filmlardan o'zlariga kerakli ma'naviy oziqa oldilar va madaniy hordiq chiqardilar.

Internet tarmog'ida salbiy va yoshlar ma'naviyatiga zid bo'lgan saytlar, o'yinlar va ularning oqibatlari

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

O'zbekiston davlat jismoniy tarbiya institutining katta tadbirlar zalida 2013 yil 4 oktyabr kuni, bugungi kunning eng dolzarb mavzularidan, muhim muammoyu masalalaridan biri bo'lgan internet tarmog'i va uni yoshlar tarbiyasiga salbiy ta'sir qiladigan jihatlariga bag'ishlangan  «Internet tarmog'ida salbiy va yoshlar ma'naviyatiga zid bo'lgan saytlar, o'yinlar va ularning oqibatlari» mavzusida seminar bo'lib o'tdi. Deyarli butun dunyoni zabt etayotgan “internet” tarmog'idan va “uyali qo'l telefon”dan noto'g'ri foydalanish, har birimizning hayotimizga ayanchli ta'sir qilayotganligi, vertual dunyoga bilar-bilmas tarzda kirib ketishimiz, nurli kelajakka intilishi o'rniga ekran ortidagi hayotni avfzal ko'rayotgan ettidan-etmishgacha bo'lgan ba'zi insonlar haqida, yoshlarimiz tarbiyasiga, ularning ongiga ma'naviy ta'sir qilishi va natijada fikrlash doirasini toraib qolishiga, ma'naviy qashshoq bo'lishiga, komillikdan yiroqqa etaklashi, dunyoviy bilimlar o'rniga inson miyasini ba'zi qismini kompyuter o'yinlari, internetdan ko'chirilgan turli behayo saytlar egallayotganiga alohida urg'u berildi.


Спорт-тарбия воситаларидан бири сифатида

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Истиқлолга эришганимиздан буён ўтган  ниҳоятда қисқа давр бўлишига қарамасдан мамлакатимиз улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Дунё ҳамжамиятида сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамда спорт соҳаларида ўз ўрнимизга, мавқеимизга эга бўлиш  имконияти туғилди. Кўкрагига озодлик шамоли теккан давлатнинг эртанги куни қандай бўлиши, қайси йўлдан бориши, унинг келажак тақдирини белгилар эди. Ўтиш давримизнинг дастлабки йилларидаёқ эндигина оёққа тураётган республикамиз иқтисодиёти олдида қатор долзарб муаммолар турсада, энг асосий эътибор қанчалик вақт, маблағ кетишидан қатъий назар теран фикрли, маънавий баркамол, янги техника ва технологияларни мукаммал эгаллаган жисмоний бақувват, том маънода соғлом авлодни шакллантиришга қаратилди.


Болалар спортини ривожлантириш соғлом келажак пойдевори

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида туб ислохотлар амалга оширилаётган ҳозирги  даврга  келиб cоғлом  авлодни  вояга  етказишда   спорт  ва  жисмоний  тарбия  ёшлар  ҳаётининг  ажралмас  қисмига  айланиб  бормоқда. Мустақил  Ўзбекистонимизнинг   келажаги  бўлган  ёшларга  кенг  имкониятлар,  шароитлар  яратиб  бериш,   уларга   тўғри  йўл   кўрсатиш,   манавиятли, жисмоний бақувват  қилиб  тарбиялаш  бугунги куннинг долзарб муоммолари ҳисобланади.


Комил инсонни тарбиялашда спортнинг ўрни

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Комил инсонни тарбиялаш муаммосини ҳал этиш азал-азалдан инсониятнинг ўз олдига қўйган орзуларидан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар бўлишида спорт ва жисмоний тарбиянинг аҳамияти ошиб бормоқда. Спорт инсон ўз-ўзини тарбиялаши, англашида етакчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Спортдаги кўрсаткичларининг ўсиш меъёрига қараб спортчи нафақат жисмоний, балки руҳий, ақлий, ахлоқий ва ватанпарварлик жараёнларига аста-секин ўзи ҳам сезиб-сезмай кириб боради. Бу жараёнларга кириб боришида устози, жамоаси, қўллаб-қувватловчи дўстлари муҳим ўрин эгаллаши мутахасислар адабиётларида кенг ёритилган. Спортчилар ва спорт жамоаларининг мусобақаларини томоша қилиб турган шахс шу спортчи ёки шу жамоа билан биргаликда иштирокда бўлишга ошиқади. “Стадионда ўз жамоасининг ғолиб чиққанини кўрган мухлиснинг куч ғайрати жўшиб, ўзи ҳам майдонга тушиб тўп сургиси келиб кетади. Чунки у ана шу жамоа тимсолида халқи ва ватанини, уларнинг катта имкониятларини кўради”1. Шунинг учун ҳам спорт инсон иродасини тоблайдиган, руҳият, аҳлоқи ва дунёқарашига таъсир қиладиган фаолият турларидан бири ҳисобланади.


Фикр эркинлигининг ёшлар сиёсий маданиятига таъсири

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ўзбекистонда фикрлар хилма-хиллиги    ва демократия ҳар бир фуқарога, авваламбор ёшларга теварак – атрофида бўлаётган воқеа – ҳодисаларга эркин муносабат билдириши, ўз хоҳиш – истагини мустақил баён қилиш ҳуқуқининг берилиши, жамият ва давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини хеч бир тўсиқларсиз ифода этиш ҳуқуқини берилиши халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган умуминсоний қадриятларига тўла мослиги билан ифодаланади.


Ногирон спортчилар машғулот жараёнининг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ногирон спортчиларнинг машғулот жараёни соғлом спортчилар билан ўтказиладиган машғулотларга кўп томонлама ўхшайди. Аммо шу билан бирга бу машғулотларининг ўзига хос баъзи хусусиятлари ҳам бор. Таянч аппарати шикастланган ногиронлар билан олиб борилган қисқа муддатли иш тажрибаси бизга шу нарсани таъкидлашга имкон берадики, агар тренер ўз олдига турли хил мусобақаларга нафақат ўз доирасидаги спортчилар, балки соғлом спортчилар билан теппа-тенг курашга қодир бўлган даражадаги спортчиларни тарбиялаш вазифасини мақсад қилиб қўйган бўлса, у бундай хусусиятларни ҳисобга олиш зарур бўлади.


Юқори малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолиятини кузатиш ва таҳлил қилиш

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Юқори малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолиятида бажа-радиган техник-тактик ҳаракатларини кузатиш ва таҳлил қилиш мақсадида биз Ўзбекистон чемпионатининг 5-6 тур мусобақаларини таҳлил қилдик. Бунда биз олий лига жамоаларидан Тошкентнинг “Ёшлик” ва Олмалиқнинг “ОТМК” жамоалари ўйинларини кузатдик. Тадқиқот натижаларига кўра, Тошкентнинг “Ёшлик” жамоаси гандболчиларининг ўйиндаги теҳник-тактик ҳаракатлари кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: тўпни қисқа масофага узатиш 419 маротаба амалга оширилган бўлиб, шулардан 401 таси аниқ бажарилиб, самарадорлик кўрсаткичи 95%ни ташкил этди. Узоқ масофага тўп узатишларнинг умумий сони 23 тага тенг бўлиб, уларнинг 17 таси аниқ бажарилган, уларнинг самарадорлик кўрсаткичи 73% га тенг бўлди.


Ёш теннисчиларни олимпиада ўйинларига тайёрлашда мусобақа юкламаларини тўғри тақсимланиши

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Спортчи ўзи юқори натижаларга эришмоқчи бўлган фаолият специ-фикасини аниқ тасаввур қилиши лозим. Бу ҳамма турдаги тайёргарликларни мукаммаллаштириш мақсадида, машғулот жараёнини тўғри олиб бориш, услуб ва воситаларни танлаш учун муҳим. Мусобақа юкламаларини миқдорини билмасдан, турли миқдордаги юкламаларни мусобақа микро-циклларида тўғри тақсимламасдан туриб, бунга эришиш мумкин эмас.


К задачам технико-тактической подготовки гандболистов

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

В практике подготовки гандболистов высокой квалификации проблема методов количественной оценки уровня подготовленности спортсменов и качества их соревновательной деятельности в основном решена. Совершенно иная ситуация сложилась в подходах к распределе-нию тренировочных нагрузок по совершенствованию технико-тактичес-кого мастерства ганд-болистов на различных этапах спортивного совер-шенствования. В частности, не решены вопросы об особенностях распре-деления основных средств подготовки спортсменов в длительном сорев-но-вательном периоде, об основных структурных единицах соревнова-тельного периода – мезоциклах и макроциклах.


Фарход ва Хисрав образларининг социал герменевтик талқини. (Ёки Фарход ва Хисрав образлари ўзаро муносабатларининг герменевтик ёритилиши)2.

Блог им. boburshox11

Хисрав эса Фарходнинг тубдан аксини намоён қилади. Хисрав шахси социал герменевтик жиҳатдан ўрганилганда, унинг қашшоқ дунёқарашини, воқеаларга, жараёнларга моддий ўлчов билан ёндашишини кўришимиз мумкин. У бадавлат бўлишига қарамасдан сахийлик ва саховат туйғусига эга бўлмаган, ҳар нарсани, вазиятни пул ва бойлик кучи билан ўлчайдиган, инсон қадрига етмайдиган бераҳм, шафқатсиз шахс сифатида намоён бўлади. Шунинг учун хам Фарход Хисравнинг такаббурона саволларини ўзининг қатъий ва зукко жавоблари билан рад этиб, тож эгаси бўлмиш Хисравни мот қилиб ташлайди.


Фарход ва Хисрав образларининг социал герменевтик талқини. (Ёки Фарход ва Хисрав образлари ўзаро муносабатларининг герменевтик ёритилиши)1.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

(Ёки  Фарход ва Хисрав образлари ўзаро муносабатларининг герменевтик ёритилиши).Жамият тараққиётининг барча даврларида ҳам ривожланишнинг моҳияти, унинг суръатлари инсонларнинг маънавий камолоти даражасига боғлиқ бўлган. Айниқса, Шарқда ҳаётга муносабат ахлоқийлик, маънавий изланиш ва комиллик фалсафаси асосига қурилган. Унга кўра инсон бахту-саодат ва эзгулик сари интилиши, шу тамойиллар заминида ҳаёт кечириши лозим бўлган ягона мавжудотдир. Бу фалсафа намоёндаларидан бири улуғ аллома, сўз мулкининг султони бўлиш билан биргаликда жамиятдаги мавжуд ижтимоий масалаларни хам чуқур ўрганган Алишер Навоий ўз асарларида комил инсонни шакллантириш ғоясига алоҳида эътибор бериб ўтган ижодкордир.


Алишер Навоий тамойилида ижтимоий химоя масалалари. 2қисм

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Алишер Навоий жамиятнинг тузилиши хақида, уни янада такомиллаштириш имкониятлари устида, жамиятдаги турли табақалар ахволи ва уларнинг ижтимоий  холатини яхшилаш устида бош қотирган. Бу борада мутафаккир «Хайратул аброр»,  «Садди Искандарий»,  «Хазоинул маоний», «Махбубул қулуб»,  асарларида  атрофлича фикр мулохазалар баён этган. Олим, Оллоҳ олдида  бандалари ўзаро мутлақо тенг эканликларини доимий тарзда тараннум этиб,  инсонлар фақат Оллоҳни эслаш ва иймон эътиқод даражаси билангина  фарқланиш мумкинлигини  сўзлайди.   «Хайратул аброр»  достонида  «Эрмас алар туфроғу сен нури пок»  дея,  камбағал халқни хўрлаган  шохга дашном беради. Алишер Навоий наздида эл юрт ташвишида ёнувчи, мухтожлар талаби ва тилагига  хожатманд, ўз манфаати ва фойдасини халқ иши йўлида беминнат бағишлай билаувчи  хотамтой ва жасур шахсларни хақиқий инсонлар деб санайди.  Шунингдек, Навоий достонда жамиятга, давлатга, шахслараро ва жамоалараро  муносабатларга тегишли бўлган кўпгина муаммоларнинг келиб чиқиш сабабаини ўрганади. Золим шохлар  даврида халқ  жуда қийналиб кун кечиришини Навоий куйуниб ёзади.  Бундай шохлар хукмдорлиги даврида  садоқат, вафо, самимийлик, қаноат, сахийлик, дўстлик каби хислатлар ўрнини ўғрилик, талон тарожлик,  дангасалик,  жахолат, ожизлик, синиқлик каби хислатлар эгаллайди. Хукумдорларнинг  йўл  қўяётган камчиликларини ўрганар экан Навоий сахийлик ва бахиллик масалаларига хам тўхталиб ўтади.  Навоий ўз таълимотида сахий инсонларни  тождор бўлган шохлар билан тенгаштиради. 


Алишер Навоий тамойилида ижтимоий химоя масалалари. 1 қисм

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

«Қайси йилга қандай ном беришдан қатъий назар – бу оила ёки аёллар масаласи бўладими, соғлом авлод тарбияси, махаллаларимизни обод қилиш ёки қарияларни қадрлаш бўладими… – буларнинг барчасини  бирлаштирадиган умумий бир мезон бор. У хам бўлса инсон, унинг хаёти, орзу интилишлари, дарду ташвишларини эътиборимиз марказига қўйиб, одамларнинг оғирини енгил қилишга қаратилган интилишларимиз мисолида яққол намоён бўлади».


Алишер Навоий илм аҳли ва илмнинг бунёдкор кучи хақида. 1 қисм

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

Ўзбек  халкининг буюк фарзанди, улу- тарихшунос  ва  тилшунос, доно  давлат   арбоби,   эл – улус  манфаати ва  саодатини ўз хаёти ва ижодининг мазмуни деб билган  Мир Алишер Навоийнинг ижтимоий-сиёсий ва илмий мероси   хеч   муболағасиз, миллатимиз ва умумбашарий маданиятнинг бебаҳо бойликларидандир. Навоий ижоди эзгулик тафаккури билан йўғрилганлиги маънавий ва маърифий жихатлардан инсонни хар тамонлама ижтимоийлаштиришга йўналтирилганлиги жамиятнинг барча катламлари, шунингдек, илм ахлларини жамоавийлик омили ва имкони  орқали  ўзлигини янада юксакроқ намойиш қилишга қодир эканлигини асослаб берганлиги билан хам қимматлидир. Унинг ижоди олти юз йил давомида тарихнинг паст-баланд сўқмоқларидан ўтиб, бизгача   етиб келган, шу узоқ даврлар мобайнида хар бир маърифатли, гўзалликни идрок эта олишга қодир кўнгилларнинг чин ифтихорига айланди.